Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:23

Украина парламенти НАТОга қўшилмасликни қонунийлаштирмоқчи


Украина парламентидаги ҳукмдор коалиция мамлакатнинг ҳар қандай ҳарбий иттифоқ, жумладан НАТОга қўшилишини ман этувчи қонун қабул қилиш ниятини билдирди.

Янги сайланган президент Виктор Януковични қўллаб-қувватловчи коалиция эълон қилган расмий баёнотда янги қонун “Украинанинг йирик иттифоқларга қўшилмаслик мавқеини қонунан кафолатлаши” таъкидланади.

Мазкур қонун Януковичнинг сайлов олди кампанияси давомида НАТОга қўшилмаслик ҳақидаги ваъдаси устидан чиқишига ёрдам беради.

Унинг салафи ғарб-параст собиқ президент Виктор Юшченко Украинанинг НАТОга қўшилиши учун қаттиқ ҳаракат қилган эди.
XS
SM
MD
LG