Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:59

АҚШ Эрон суди ҳукмларини қоралади


Қўшма Штатлар Эрон расмийларининг ўтган йили президентлик сайловидан кейин юзага келган норозилик иштирокчиларининг олти нафарини ўлимга ҳукм қилганини қоралади.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Филип Краули Оқ уй “барча сиёсий махбусларнининг озод этилишини талаб қилиши ва Эрон ҳукматини ўз халқининг фуқаровий ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақириши”ни баён қилди.

Эроннинг давлатга қарашли Фарс агентлиги тарқатган хабарга кўра, олти киши ўлимга ҳукм қилинганини Теҳрон бош прокурори Аббас Жафарий Дулатободий тасдиқлаган.

Ўтган йилги норозилик иштирокчиларининг қанчаси ўшлимга ҳукм қилингани аниқ эмас. лекин баъзи хабарларга кўра, Эрон ҳукумати томонидан “Худога қарши ҳаракат” қилганликда айбланганларнинг камида 10 нафарига ўлим ҳукми берилган.
XS
SM
MD
LG