Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:36

Покистонда Ал-Қоида етакчиларидан бири йўқ қилинди


Вашингтондан олинган хабарларга кўра, ўтган ҳафта Покистон шимоли-ғарбида АҚШ кучлари амалга оширга ҳаво зарбаси оқибатида Ал-Қоида етакчиларидан бири йўқ қилингани тахмин қилинмоқда.

Хабар агентликлари АҚШ террорчиликка қарши кураш идорасининг номи келтирилмаган расмийсига таяниб маълум қилишича, ўлдирилган шахс Ҳуссайни ал-Яманийдир. У ўтган декабрда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Афғонистондаги бўлинмасига ҳужум уюштирганликда гумон қилинаётган эди.

Исми сир тутилган расмийга кўра, ҳаво ҳужуми Шмиолий Вазиристон вилояти маркази Мирон Шоҳ шаҳрида амалга оширилган.
Ал-Яманий Ал-Қоида тармоғининг нуфузли вакилларидан бири ҳисобланиб, террор фитналарини уюштириш ва портловчи мосламалар бўйича мутахассис бўлган.

Декабр ойидаги ҳужумда асли иорданиялик бўлган худкуш бомбачи етти нафар МРБ ходими ва бир нафар Иордания разведка хизмати зобитини ўлдирган эди.
XS
SM
MD
LG