Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:41

АҚШ Қирғизистонда ҳарбий база қуради


Қирғизистон расмийлари Қўшма Штатлар мамлакат ҳудудида маҳаллий ҳарбийларни халқаро террорчиликка қарши кураш бўйича тайёргарликдан ўтказиш марказини қуриш учун 5 миллион АҚШ доллари ажратажагини эълон қилди.

Қирғизистон мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, ҳарбий база жанубдаги Боткен шаҳри яқинида қурилади.
Ҳозирда Қирғизистондаги Манас аэропортида АҚШ ҳаво базаси жойлашган. Манас базаси Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни қўллаб-қуватлаш мақсадида ишлатилади.

Ўтган йили Қирғизистон ҳукмати АҚШ ҳарбийларини Манасдан чиқариш ҳақида эълон қилган, лекин Вашингтон ижара ҳаққини уч баробар кўпайтиргач бу қароридан қайтган эди.
XS
SM
MD
LG