Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:19

Меркел қоидани бузганларни еврозонадан хайдамоқчи


Германия Канцлери Ангела Меркел Европа давлатлари 16 мамлакатни ўз ичига олувчи евро пул бирлиги зонасидага бирор давлат ўз молиявий сиёсатини нотўғри олиб борадиган тақдирда, уни еврозонадан чиқариш имкониятига эга бўлиши лозимлигини баён қилди.

Парламент олдида қилган чиқишида канцлер хоним бундай қарор “энг сўнгги чора” сифатида қўлланиши лозимлигини таъкидлади.
Мерккел, Грециядаги бўҳрон туфайли Европанинг умумий пул бирлиги жорий этилганидан бери “энг катта муаммоларни бошдан кечираётганини” қўшимча қилди.

У шунингдек, “ҳеч бир давлат ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги лозим”, лекин Грецияга “тез ёрдам” кўрсатиш тўғри йўл эмаслиги, балким муаммонинг илдизлари баратарф этилиши лозим, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG