Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:27

"Қурол барони" Тожикистонга соя ташлади


Виктор Бут авиаширкатлари дунёнинг оловли нуқталарига ноқонуний тарзда ўқ-дори ва қурол етказиб турган.
Виктор Бут авиаширкатлари дунёнинг оловли нуқталарига ноқонуний тарзда ўқ-дори ва қурол етказиб турган.

Душанбеда туғилган ва Ҳолливуд филмлари қаҳрамонлари прототипи бўлган Виктор Бут Ню Йорк прокуратураси томонидан 9 та модда бўйича айбланмоқда. Айбловда айтилишича, Виктор Бут авиаширкатлари Тожикистон байроғи остида оловли нуқталарга ноқонуний қурол ташиган.

2004 йилда Виктор Бут “Samar Air” авиакомпаниясини ташкил этди. Расман Тожикистонда қайдга олинган мазкур ширкат йўловчи ва юк ташиш вазифасини бажариши керак эди.

Бут шу пайтгача бир нечта ном ва фамилия бўйича маълум бўлган. Борис, Виктор Бат, Виктор Бадд, Виктор Батт, Виктор Булакин ва Вадим Маркович Аминов номлари билан бутун Жаҳонни айланиб чиққан.

2008 йилнинг 6 март куни у Бангкок полицияси томонидан қўлга олинган эди. қурол яроғ сотиш- Бироқ 2009 йилнинг 17 феврал куни Таиланд махкамаси Виктор Бутни оқлаган. Жорий йил 17 феврал куни эса Ню Йорк прокуратураси унга нисбатан янги айбловларни қўйди.

БМТ ва АҚШ Молия вазирлиги маълумотларида айтилишича, 1996 йилдан 2008 йилга қадар Бут томонидан етказиб берилган қуроллар “Афғонистон, Ангола, Конго Демократик Республикаси, Либерия, Руанда, Серра Лион ва Судан мамлакатларидаги қуролли можароларда ишлатилган ва бу давлатлар режимини қўллаб – қувватланишига хизмат қилган”.

Мазкур муаммо билан шуғулланаётган мустақил кузатувчи Бахрулло Комиловнинг сўзларига кўра, Виктор Бут Тожикистоннинг шимолий қўшниси Афғонистонга қуроллар ўтказиб тургани аниқ.

- Қизиғи шундаки, бугунги кунда “Марказий Осиё давлатлари бу ишнинг уддасидан чиқа олмайдилар, Афғонистон ёки бошқа давлатлар ички сиёсатига аралашишга ҳадди ҳам сиғмайди”, деган ақидани ҳеч ким инкор қилмаяпти. Бироқ Виктор Бут билан боғлиқ жинойи иш бунинг аксини кўрсатмоқда. Боз устига яқинда ката шов - шувга сабаб бўлган ва қўлга олинган, кейинчалик озод қилинган қозоғистонлик учувчилар воқеасини ҳам эсласак кифоя, - дейди кузатувчи.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги 15 йил давомида Виктор Бут Air CessCentrafrican, AirlinesSan, Air General, TradingAir, BasAir, PassAbidjan, FreighterAir, ZoryBukavu Aviation, TransportBusiness, Air ServicesGambia, New Millennium AirIrbis, Air CompanyMoldtransavia, SRLOdessa, AirTransavia, Network Santa Cruz ImperialSamar Airlines каби авиакомпаниларни ташкил этган.

Тожик расмийлари Ню Йорк прокуратураси зикр этган авиакомпания Тожикистонга тегишли экани ҳақидаги тахминларни мутлақо асоссиз эканини таъкидламоқдалар. Жумладан, республика Миллий хавфсизлик кенгаши мулозими Темур Исмоилов ҳам шу фикрда.

“Ню Йорк прокуратураси ишни охирига етказганича йўқ. Шунга қарамай, Бут ишлари Тожикистонга тааллуқли эканлигига оид бирорта асосли хужжат йўқ ва бўлиши мумкин эмас”, деди Миллий хавфсизлик кенгаши мулозими.

Тожикистонлик сиёсатшунос Муҳаммад Солиҳовнинг фикрича, бу масалада Россиянинг ҳам қўли борлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди.

- Афғонистон ёки бошқа мамлакатлар ички сиёсатига на Душанбе ва на бошқа Марказий Осиё давлатлари аралаша олмайди. Чунки бу мамлакатларнинг ўзида муаммо етарли. Албатта, бу маълумотлар АҚШ прокуратураси томонидан аниқланади. Агар прокуратура таъкидлаганидек, Виктор Бут самолётлари Тожикистон ҳудудидан учганлигига доир тахминлар тасдиқланса, у ҳолда бу қурол - аслаҳалар Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига тегишли бўлиши мумкин,- дейди Муҳаммад Солиҳов.

“Агар шундай бўлмаса, унда нега Россия Ташқи ишлар вазирлиги Виктор Бутни ҳимоясига олмоқда?” дея савол қўяди сиёсатшунос.

Тожикистондаги “Самар Эйр” авикомпаниясининг собиқ бош директори Қамариддин Мадисоевнинг айтишича, Виктор Бут ташкил этган “Samar Air” соҳта ширкат бўлиб, бу ширкат республика ҳудудида Фаолият кўрсатмаган. Аммо “Самар Эйр” раҳбарияти Бут ташкил этган “Samar Air” бошқа давлатлар ҳудудидан Дубай, Конго, Афғонистон, Ироқ каби мамлакатларга Тожикистон байроғи остида парвоз қилганлиги ҳақидаги маълумотларни олган. Шундан кейин, “Самар Эйр” раҳбарияти Тожикистоннинг Хатлон шаҳри судига ариза ёзган. Бу даъво аризаси қонидирилган ва “Samar Air” соҳта ширкат сифатида тан олиниб, унинг фаолияти фаолияти тўхтатилган.

Виктор Бут 2005 йилда Ҳолливудда суратга олинган “Қурол - аслаҳа барони” филми бош қаҳрамони прототипи бўлган. Бош ролни машхур актёр Николас Кейж ижро этган эди.
XS
SM
MD
LG