Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:34

Клинтон билан Путин янги битим масаласини муҳокама қилади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Москвада Россия Бош вазири Владимир Путин билан учрашади.
Музокаралар марказида Стратегик қуролларни камайтиришга оид янги битимнинг бўлиши кутимлоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Россия ва Қўшма Штатларни янги келишувни “иложи борича тезроқ” имзолшга чақирди.

Пайшанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашган Клинтон Вашингтон ва Москва Стратегик қуролларни камайтириш келишуви бўийча “жиддий натижаларга” эришаётганини баён қилди.

Лавров ҳам америкалик ҳамкасбининг сўзларини тасқдилади.

- Музокарачилар икки президентнинг топшириқларини қандай бажараётганидан мамнунмиз. Президентлар бу жараённи шахсан назорат қилмоқдалар ва мазкур жараённинг якуний босқичига чиқмоқдамиз, дейишга барча асослар бор, деди Лавров.

Бугун Клинтоннинг Россия Президенти Дмитрий Медведев билан учрашиши кутилмоқда.

Клинтон Москва сафари давомида Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича Квартет гуруҳига кирувчи Қўшма Штатлар, Россия, БМТ ва Европа Иттифоқи вакиллари билан ҳам учрашиб Исроил ва Фаластин ўртасидаги билвосита музокараларни қайтадан бошлаш масаласини муҳокама қилади.

Мазкур сўзлашувларда қатнашиш учун Москвага келган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроилнинг Шарнқий Қуддусда яҳудий аҳоли пунктларини кенгайтириш режалари тинчлик жараёнига путур етказганини баён қилди.
XS
SM
MD
LG