Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:57

Японияда маҳсулотлар экспорти ошмоқда


Япония жорий йил февралида маҳсулот экспорти ўтган йил шу даврига нисбатан 45,3 фоизга ошганини эълон қилди.

Молия вазирлиги маълумотига кўра, экспорт хажми февралда кетма-кет учинчи ой ошиб, 56,7 миллиард долларни ташкил қилган.

Хусусан, Японияда ишлаб чиқарилган автомобиллар 117 фоизга, электрон техника маҳсулотлари экспорти 46 фоизга ошган.

Япония маҳсулотларининг АҚШга экспорти 50 фоизга, Ғарбий Европа давлатларига экспорти хажми 20 фоизга кўпайган.

Вазирлик маълумотига кўра, хориждан Японияга маҳсулот импорти 29 ярим фоизга кўпайган.

Ташқи савдо балансида экспорт импортга нисбатан 7,2 миллиард долларга кўп бўлган.
XS
SM
MD
LG