Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:37

Нетаняҳунинг Вашингтон сафари натижасиз тугади


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг АҚШга сафари натижасиз якун топди. Вашингтондан кетаётиб Нетаняҳу АҚШ раҳбарияти билан бўлиб ўтган сўзлашувлардан сўнг Исроил ва Қўшма Штатлар ўртасидаги келишмовчилик барҳам топишига умид билдирди.

Аммо бу борадаги конкрет қадамлар ҳақида Исроил раҳбари оғиз очмади. Бенямин Нетаняҳу ўз сафари давомида АҚШ президенти Барак Обама, вице-президент Жо Байден, АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел ва бошқа расмийлар билан учрашди.

Қўшма Штатлар Шарқий Қуддусда яҳудий мавзелари барпо этиш борасидаги Исроил режасига қарши чиқиб, бундай мавзеларнинг Фаластин ҳудудлари томон кенгайиши Яқин Шарқ тинчлик жараёнига путур етказаётгани ҳақида таъкидлаб келади.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Вашингтон қилган чиқишларидан бирида, Шарқий Қуддусни яҳудийлар мавзеи бўлибгина қолмай Исроил пойтахти ҳам дея атади.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Яқин Шарқ сафари тафсилотларини Хавфсизлик кенгашига очиқлар экан¸ Исроилнинг Шарқий Қуддусда яҳудий мавзелари барпо этиш режасини қаттиқ танқид остига олди.

-Такрор ва такрор айтаман, бундай мавзеларнинг қурилиши халқаро ҳуқуқ нормаларига тамомила зиддир. Бунга чек қўйилиши керак¸ деди Бан Ки Мун.
XS
SM
MD
LG