Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:05

Покистонда ўғирланган Эрон дипломати озод қилинди


Покистоннинг Пешавор шаҳридаги Эрон Бош консули Аббос Али Абдуллоҳ дипломат Хешматуллоҳ Атторзоданинг Эронга етиб борганини билдирди.

Ундан олдин Эрон телевидениеси Атторзоданинг Эрон разведка ходимлари томонидан амалга оширилган “мураккаб разведка операцияси давомида озод қилингани”ни билдирган эди.

Пешавор шаҳридаги Эрон савдо атташеси Хешматуллоҳ Атторзода 2008 йил ноябрида номаълум қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG