Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:40

Эроннинг собиқ вице президент турмага қайтарилди


Эрон давлат телевидениесининг хабар қилишича, мамлакатнинг собиқ вице президенти Ҳусайн Мараший бир йиллик қамоқ муддатини ўтагани турмага қайтарилган.

Расмий хабарга кўра, Мараший икки ҳафта аввал Эронда янги йил байрами муносабати билан вақтинча очиққа чиқарилган. Эронда Наврўз байрами 2 апрелгача нишонланади.

Мараший ўтган йилнинг июнида президент Маҳмуд Аҳмадийнажодни қайта иқтидорга келтирган мунозарали президентлик сайловларидан кейинги норозиликларга алоқадорликда айбланиб қамалган юзлаб мухолифатчилардан биридир.

Мараший 1997 – 2005 йилларда вице президент лавозимида ишлаган.
XS
SM
MD
LG