Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:40

Ироқдаги зўравонликлар АҚШ режасига таъсир қилмайди


Оқ уй Ироқда кейинги пайтларда зўравонлик кўламнинг ошаётгани жорий йилда АҚШ жанговар қўшинларини бу мамлакатдан олиб чиқиш режаларига таъсир қилмаслигини баён қилди.

- Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Рэй Одиерно зўравонлик кўлами АҚШ қўшинларини олиб чиқиш режаларига таъсир ўтказмайди, деб ҳисоблайди, деди Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббс.

Сешанба куни Бағдодда амалга оширилган бер нечта портлашда камида 49 киши ҳалок бўлиб, 160 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Қўшма Штатлар жорий йилнинг 31 августига қадар Ироқда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва 2011 йилнинг охирига қадар барча қўшинларни у ерда олиб чиқишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG