Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:05

Поляк ҳарбий етакчилари энди якка ҳолда парвоз қилишади


Полша президенти ва ҳарбий раҳбарларининг Смоленскдаги авиаҳалокатда ҳалок бўлиши ортидан мамлакатда ҳарбий етакчиларнинг парвоз қилишларига оид қонун-қоидалар қайта кўриб чиқиладиган бўлди. Бу ҳақда душанба куни Полша муваққат раҳбари Бронислав Коморовский баён қилди.

Янги ўзгаришларга кўра, Полша ҳарбий етакчиларининг бир учқичда парвоз қилишлари маън этилади. Бундай амалиёт АҚШ ва Британия каби давлатларда мавжуддир.

Смоленск яқинида шанба куни рўй берган авиаҳалокатдан Полша президенти Леҳ Качинский дохил 97 одам, жумладан, президент рафиқаси Мария, поляк дипломатлари, ҳукумат ва парламент аъзолари ҳалок бўлган эди.

Ҳозирга қадар ҳалокат рўй берган жойдан 87 кишининг жасади топилган, улардан 45 тасининг шахси аниқланган.
XS
SM
MD
LG