Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:35

Обама Полша президентининг дафн маросимида қатнашади


АҚШ президенти Барак Обама ўтган шанба куни Россияда авиҳалокатдан ҳалок бўлган Полша президенти Леҳ Качинский ва унинг рафиқаси Мария хонимни дафн этиш маросимида қатнашади. Оқ уй матбуот вакили Роберт Гибс бу ҳақда маълум қилди.

- Муҳим ва ишончли иттифоқчимиз Полша халқига чуқур таъзиямизни изҳор этиш мақсадида президент Обама Краковдаги дафн маросимида қатнашади, - деди Гибс.

Качинский ва унинг рафиқаси якшанба куни Краковдаги Вавел қасрига дафн этилади.

Қўшма Штатлар бугунги мусибатли кунда яқин дўст ва иттифоқчи сифатида Полша ва поляк халқи билан, - дея ҳамдардлик билдирган эди президент Барак Обама.

Смоленск яқинида шанба куни рўй берган авиаҳалокатдан Полша президенти Леҳ Качинский ва унга доҳил 97 одам, жумладан, поляк дипломатлари, ҳукумат ва парламент аъзолари, ҳарбий етакчилар ҳалок бўлган эди.

Полша ҳукумати вакили Павел Граснинг билдиришича, бугун 30 кишининг жасади Варшавага келтирилади.
XS
SM
MD
LG