Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:06

Хитойда зилзила қурбонлари сони 600 га етди


Хитой ғарбида чоршанба куни юз берган зилзиладан нобуд бўлганлар сони 600 кишига етди.

Мамлакат ғарбидаги Цинхай вилоятида Рихтер шкаласи бўйича 6.9 балли ер силкиниши оқибатида, шунингдек, минглаб одам жароҳатланган, юзлаб одам қулаган бинолар остида қолиб кетганлар.

Зилзила эпимаркази Хитой пойтахти Пекиндан 800 километр ғарбда, тоғли Юшу вилоятида бўлган.

Хитой расмийларига кўра, табиий офат юз берган минтақага 5000 қутқарувчи, ҳарбийлар жўнатилган.

Кўчки юз бериши хавфи борлиги туфайли табиий офат рўй берган худудда йўллар ёпиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG