Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:20

БМТ: Покистон Бҳутто хавфсизлигига лоқайд бўлган


БМТнинг махсус комиссияси Покистон ҳукуматини 2007 йилда ўлдирилган мамлакат собиқ бош вазири Беназир Бҳутто хавфсизлигини етарли даражада таъминлай олмаганликда айблади.

Пайшанба куни эълон қилинган комиссия ҳисоботида, Покистоннинг Парвез Мушарраф раҳбарлик қилган ўша пайтдаги ҳукумати, Панжоб вилоят раҳбарияти ҳамда полицияси мухожиратдан Покистонга қайтиб келган Бҳуттонинг хавфсизлигини таъминлаш учун етарли чора кўрмагани, бундай лоқайдлик собиқ Бош вазир ўлимига сабаб бўлгани билдирилган.

Шунингдек, БМТ комиссияси аъзоларига кўра, Беназир Бҳуттонинг ўлдирилгани юзасидан халқаро экспертлар иштирокида тергов ўтказилишига Покистон махсус хизматлари ва айрим амалдорлар тарафидан тўсқинлик қилинган.

Беназир Бҳутто саккиз йиллик мухожиратдан сўнг ватанига қайтишидан сақл вақт ўтиб 2007 йилнинг 27 декабр куни Равалпиндида қилинган суиқасд қурбони бўлган эди.

XS
SM
MD
LG