Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:27

Муваққат ҳукумат кескинликни юмшатиш ҳаракатида


Қирғизистон муваққат ҳукумати Бишкек атрофидаги қишлоқларнинг бирида уч киши ўлими билан якун топган тартибсизликлар ортидан вазиятни юмшатишга уринмоқда.

Хабарларга кўра, Бишкек яқинидаги Маевка қишлоғига бир неча юз милиция ходими киритилган. Душанба куни Маевка қишлоғида бир гуруҳ одамлар экин ерларини эгаллаб олишга уринганида, маҳаллий аҳолининг уларга қаршилик кўрсатиши оқибатида зўравонликлар юзага чиқди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, душанба куни Маевка қишлоғида юз берган зўравонликларда камида уч одам нобуд бўлган ва 28 одам жароҳат олган.

Айни пайтда ҳокимиятдан четлатилган Қурманбек Бакиевнинг қаердалиги номаълумлигича қолмоқда. Душанба куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Бакиевнинг Қозоғистонни тарк этганини тасдиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG