Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:58

ЕИ Грецияни инқироздан қутқариш режасини маъқуллади


Европа Иттифоқи молия вазирлари Грецияни иқтисодий инқироздан чиқаришга қаратилган 110 миллиард еврога тенг қутқарув режасини маъқуллади.

Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган мажлисдан кейин Люксембург бош вазири ва еврозона молия вазирлари раиси Жан Клод Юнкер маълум қилди.

Евро пул бирлигини ишлатувчи 16 давлат етакчилари келаси жума куни Брюсселда учрашиб, қутқарув режасида кўзда тутилган маблағларни Греция ҳукуматига ўтказиш жараёнини бошлаб беради. Молиявий қутқарув режаси уч йил давомида амалга оширилади.

Европа Комиссияси Президенти Жозе Мануэл Баррозо якшанба куни Брюсселда ўтказилган мажлисдан аввал бўҳрондан чиқиш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятлари учун Грецияни олқишлади.

- Греция жуда ишончли ва яхлит режани қабул қилди. Мен ҳозиргина телефон орқали бош вазир Папндреу билан гаплашдим ва Грециянинг қатъиятлилигини олқишладим. Греция ҳукумати учун бу мамлакат халқи барқарорлиги ва равнақини кафолатлашнинг ягона йўлидир, деб ҳисоблаймиз, деди Баррозо.

Греция бўҳрондан чиқиш учун кескин чораларни кўришни ваъда қилди ва Европа Марказий банки Греция ҳаржларни янада камайтиришга “тайёр туриши лозим"лигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG