Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:44

Греция бўҳрони биржа кўрсаткичларини тушириб юборди


Сешанба куни жаҳон биржаларидаги кўрсаткичлар Европа Иттифоқи Грециядаги иқтисодий бўҳронни жиловлай олмаслигига оид хавотирлар боис тушиб кетди.

Долларнинг еврога нисбатан қимматлашиши қабатида нефт нархи ҳам жорий йилдаги энг пастки нуқтасига тушди. Ню Йорк товар биржасида хом нефтнинг нархи бирданига тўрт фоизга тушиб, бир баррел учун 82,72 АҚШ доллари кўрсаткичида тўхтатди.

Ню Йорк фонд биржасидаги асосий кўрсаткич бўлган Dow Jones Industrial Average икки фоизга пасайди, бу эса таҳлилчилар фикрича, инвесторларнинг Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта фонди Грецияни қутариш бўйича эълон қилган 110 миллиард еврога тенг режани некбинлик билан қабул қилмаганликларидан даракдир.

Сешанба куни Греция, Испания, Германия, Франция ва Португалиядаги биржаларда ҳам барча кўрсаткичлар кескин пасайиб кетди.
XS
SM
MD
LG