Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:38

Аҳмадийнажод Эрон санкциялардан қўрқмаслигини айтмоқда


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўз мамлакати БМТнинг янги санкциялари ҳамда Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Теҳроннинг ядровий дастурига оид ўтказаётган босимларга бардош бера олишига ишонишини баён қилди.

Ню Йоркда БМТ ҳомийлигида ўтказилаётган ядровий қуролларни тарқатмаслик битимига оид конференция пайтида гапирган Аҳмадийнажод Исломий Республика ўзига нисбатан санкциялар қўлланишидан мамнун бўлмаса-да, улардан қўрқмаслигини таъкидлади.

- Биз бу санкцияларни олқишламасак-да, улардан қўрқмаймиз ҳам. Ўйлаймизки, АҚШ ҳукумати бу санкциялардан биздан кўра кўпроқ зарар кўради, деди Эрон раҳбари.

Бироқ, Аҳмадийнажодга кўра, янги санкциялар жорий қилинса, бу Эрон билан Қўшма Штатлар ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланишига тўсқинлик қилади.

Эрон президенти, шунингдек, ўз мамлакати Ядровий қуролларни тарқатмаслик битимидан чиқмаслигини қўшимча қилди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рибаков сешанба куни Ню Йоркда қилган чиқишида Москва БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар уранни бойитиш ишларини тўхтатишдан бош тортаётган Эронга нисбатан тўртинчи давра санкцияларини жорий қилиши борасида “анча некбин” эканини баён қилди.
XS
SM
MD
LG