Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:04

Грециядаги тартибсизликда уч киши ҳалок бўлди


Кеча Грециянинг турли шаҳарларида ўтказилган норозилик намойишлари зўравонликка айланиб кетгани оқибатида, пойтахт Афинада уч киши ҳалок бўлди.

Полиция ёнилғи тўлдирилган шишалар билан қуролланган намойишчиларни тарқатиш учун қўрқитувчи гранаталар ва кўз ёшини чиқарувчи газни ишга солди. Намойишчилар Афинадаги банклардан бирига ёнилғили шишани отгани оқибатида чиққан ёнғинда уч киши ҳалок бўлди.

Греция бош вазири Георгиос Папандреу парламентда қилган чиқишида уч кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган воқеани қоралади.

- Бегуноҳ уч фуқромизнинг ҳалок бўлганидан ҳаммамиз даҳшатга тушдик. Бу фуқаролар қотиллик қурбонлари бўлди. Зўравонликнинг қуюшқонидан чиқиши ана шундай оқибатларга олиб келади, сиёсий масъулиятсизлик оқибатлари шундай бўлади, деди Греция ҳукумати раҳбари.

Грециянинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланмиш Салоникида ҳам намойишчилар полиция билан тўқнаш келди.

Зўравонликларга айланган намойишлар ҳукуматнинг давлат ҳаржларини қисқартириш чоралари, жумладан, ўн миллиардлаб доллар миқдорида солиқ солиш, пенсияларни қисқартириш ва маошларни музлатиш қарорига қарши 24 соатлик иш ташлаш пайтида рўй берди.

Греция ҳукумати, Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатни бўҳрондан чиқаришга оид 110 миллиард еврога тенг ёрдамни олиш учун ана шундай чораларни жорий қилишни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG