Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:15

Эрон Бразилия воситачилигидаги музокараларга рози


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТ томонидан илгари сурилаётган Теҳронга ядровий ёнилғи етказиб беришга оид битим бўйича музокараларда Бразилиянинг воситачилик қилишига моҳиятан рози эканини маълум қилди.

Эрондаги Форс агентлигининг хабар қилишича, Бразилия президенти Луис Игнасио Лула да Силванинг Эрон ядровий дастурига оид бўҳронни ҳал этишда воситачилик қилиш таклифини Эрон президенти қабул қилган.

Таклиф этилаётган битимга кўра, Эрон ўз ихтиёридаги уранни ҳорижга юбориши эвазига Теҳронга ядровий ёнилғи етказиб берилиши кўзда тутилган.

Бироқ Теҳрон бундай алмашинув Эроннинг ичида амалга оширилишини талаб қилгани боис битимга эришилмаган эди.
Қўшма Штатлар, Франция ва Россия бу шартга кўнмаган.

Вашингтон уранни бойитиш ишларини тўхтатишдан бош тортаётган Эронга нисбатан БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги санкцияларини жорий қилиш уришиларига бошчилик қилмоқда.

Жорий ҳафтада БМТ ҳомийлигида Ядровий қуролларни тарқатмаслик битимини қайта кўриб чиқиш бўйича ўтказилган анжуманда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эроннинг ядровий амбициялари жаҳонга таҳдид солишини таъкидлади.

Йиғин доирасида ўтказилган матбуот анжуманида Аҳмадийнажод Эрон янги санкциялардан чўчимаслигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG