Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:13

Греция парламенти ҳаржларни қисқартириш чорасини маъқуллади


Греция парламенти депутатлари давлат ҳаражатларини қисқартириш чораларига оид ҳужжатни маъқуллади. Қонун лойиҳасини 296 депутатдан 172 нафари маъқуллади, 121 киши унга қарши овоз берди.

Давлат ва жамоатчилик секторидаги ҳаражатларни қисқартириш чораси Греция ҳукуматига кўрсатилаётган уч йиллик қутқарув режасини амалга ошириш учун жорий қилиниши керак.

Қонун кучга кириши учун у икккинчи марта овозга қўйилиши ва маъқулланиши лозим.

Греция еврозонага кирувчи қолган 15 давлат ва Халқаро валюта жамғармаси тақдим этаётган 110 миллиард еврога тенг ёрдамни ишлата олиши учун солиқларни ошириш, пенсия ва маошларни камайтиришни ўз ичига олувчи чораларни амалга ошириши лозим.
Герцияликлар ҳукумат кўраётган чоралардан ғазабга келди.

Депутатлар ҳукумат чораларини маъқуллагач, полиция кучлари парламент биноси олдига тўпланган юзлаб норозиларни тарқатиш учун кўз ёшини чиқарувчи газни ишга солди. Айни пайтда, Афинанинг турли минтақаларида ўн минглаб норозилар кўчаларга чиқди.
XS
SM
MD
LG