Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:47

Эркин микрофон - "Андижонга қизиқишим йўқ¸ лекин..."


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

"Бу кетишда қаерга қараб бораяпмиз? Ҳамма Россияда. Ўзбекистонда одам қолаяптими ўзи?" дея савол ëғдиради сирдарëлик муҳожир.

"Судя журналистга жавоб бериб ўтирмас эмиш..."

Қўқондан қўнғироқ қилган Эргаш ака Фарғона вилояти суд тизимида рўй бераётган бедодликлар ҳақидаги ҳикоясини Озодлик радиоси орқали Ўзбекистон президентига етказиш истагини билдирди.

- Мен фуқаролик ишлари бўйича суд соҳасида ҳикоя қилмоқчиман. Фарғона вилояти Фуқаролик судининг раиси бўлиб Ҳамидов Зоҳиджон ишлайди. Ҳамидовнинг ўз вазифасини суистеъмол қилишини бир неча йилдан бери Акбарова Зулфияхон ерини ололмайди. ИИБ бошлиғи Раҳмонов Одилга ерни берган. Бу одам ҳамма нарсани инкор қилаверади. Бу одам учун на адолат бор¸ на ҳақиқат бор.

Кейин “Муштум” журналига мен “инкор қилганини чоп қилинглар” деб очиқ хат ëздим. Ўзлари икки марта 2008 ва 2009 йилда мақола чиқарган. Муштум журналининг журналисти Хўжамбек Хўжамбердиев савол берганки¸ “Қўқон суди Усмонова учта саволга жавоб берсин” дейилган жойи бор. Шу саволида Ҳамидов буни ҳам инкор қилиб жавоб хатида шуни кўрсатаяптики¸ журналистга суднинг жавоб бериш мажбурияти йўқ ва шарт эмас деган жойи бор. Аммо Ўзбекистон ахборот воситалари принциплари ва кафолатланиши деган қонунда 9-моддасида "Ҳар бир фуқаронинг саволига давлат ташкилотлари жавоб бериши шарт" деган жойи бор. Мана шу қонунни ҳам жаноб Ҳамидов инкор қилди. Яъни "Муштум" журналига жавоб бермади. Натижада шахсан мен вилоят прокурори Файзиевга ва Бош прокурор Қодировга хат ëздим. Улар менинг шикоятимни кўриб туриб шунча йилдан бери инкор қилган далил ва ҳужжатларини текшириб¸ ҳақ эканлигини инкор қилишиб¸ ноҳақ эканлигини кўрсатиб туриб Бош прокуратура Олий суд ҳайъати судлов ҳайъатига протест кирди. Протест киргизиб ҳозир янгидан биринчи суд инстанцияси кўришини кўрсатишди.

Ўзбекистон фуқаролари мурожаати қонунининг 19-моддасида кўрсатилган. Яъни кимки агар устидан шикоят ëзса¸ унга юбориш мумкин эмас¸ деган жойи бор. Шунинг учун билиб туриб ариза ëздимки¸ “Бошқа вилоятнинг суди кўриб чиқсин. Биз ишонмаймиз Ҳамидовга” деб ëздик. Ҳамидов нима иш қилди денг? Ҳамидов яна инкор қилиб неча йилдан бери сарсон қилиб юрган Қўқон суди Усмоновага яна шу хатни ëзди. Ўзбекистон фуқаролари мурожаати қонунининг 19-моддасини бузиб Қўқон судига юборди. Ундан кейин Яйпан судига. Энди 14 числода кўриб чиқиши керак.

Кеча мен жаноб президентимизга телеграмма йўлладим. Мана шу судни бошқа вилоят кўришини¸ нима учун деганда жаноб Каримов бизнинг ҳуқуқимизнинг кафили ҳисобланишади. Шунинг учун кеча “Бошқа вилоят суди кўриб чиқсин. Биз Ҳамидовга ишонмаймиз. Шу қилган иши учун Ҳамидовга чора кўришингизни сўрайман” деб юбордим. Ҳали жавобини олганим йўқ.

Ҳозир нима учун Озодликка чиқдим? Сабаби шу ердаки¸ ҳозир "Муштум" ҳам менинг очиқ хатимни чоп қилмади. Эртага булар яна суд ўтказиб¸ қонунни бузиб¸ яъни шикоят қилган ташкилотга кўришга юборди. Шунинг учун Озодлик радиоси орқали жаноб Каримовни ҳам булар ҳисобга олмайди. Олий Мажлис Ғуломовага ҳам мурожаат қиламан. Мана шу менинг хатимни текшириб чиқсин. Қачонгача Ўзбекистон қонунлари бажарилмайди Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича раиси томонидан? Ва бошқа судлар томонидан ҳам. Мана шу саволни Ғуломовага ҳам бермоқчи эдим. Текширсинлар буни¸ қачонгача давом этади бу¸ дейди қўқонлик Эргаш ака.


"Ўзбекистонда одам қолаяптими ўзи?"

деб туриб Россияда мардикорлик қилаётган сирдарёлик суҳбатдошимиз, Ўзбекистонда ҳаёт кундан кунга оғирлашиб бораётганидан гап очди. Дастуримиз Андижон воқеаларининг беш йиллиги арафасида чиқаётгани боис, суҳбатдошимиз ана шу фожиага тўхталди дастлаб.

- У нарсани Ўзбекистон халқи умуман эсламаса ҳам керак. Билмадим бизлар энди узоқда яшаганлигимиз учунми у нарсани мен нима қилмайман. Андижоннинг ўзида бўлган бўлиши мумкин¸ лекин бошқа вилоятларда бу ҳақда ҳеч қандай гап-сўз йўқ ҳам¸ одамларнинг кўпчилигининг эсидан ҳам чиқиб кетган.

Озодлик: Сизнинг ҳам эсингиздан чиқиб кетганми?

- Ҳозир¸ Худога шукур¸ Андижон тинчми дейман? Сизнинг ўзингизнинг хабарингиз бордир тўғрими? Бизлар лекин узоқда. Битта нимага ҳайрон қолаяпман. Андижон воқеаларига унча қизиқишим йўқ. Ўзимиз Россияда ишлаймиз. Билмадим бу кетишимизда қаерга қараб борамиз ака? Шу нарса ақлимга ҳеч сиғмайдида. Эртага бизлар пенсияга чиқишимиз керак. Бизлар бир ëш йигит. Россияда ишлайверсак¸ бизларни Путиннинг ўзи пенсияга чиқарармикан¸ деган саволлар туғиладида. Ҳамма киши Россияда. Ўзбекистонда одам қолаяптими ўзи ëки бу нарсани ҳеч ким сўрамаяптими ўзи? Оилани олсангиз¸ тўртта ўғил бўлсак¸ учтаси Россияда. Ўтириб ўйласак¸ шу нарсаларга бош қотиб қолади. Шу нарсани мен ақлга сиғдира олмаяпманда. Ўзбекистонда яшаш оғир бўлиб қолганмикан дейман. Кимга қарасангиз¸ ëмон гапиради. 100 кишидан бир киши мақтайди. Мен ҳам сизларни кўп эшитаман.

Озодлик: Яна Андижон воқеаларига қайтсак. Беш йил олдинги воқеа ҳақида эшитгансиз. Ўша вақтда хаëлингиздан қандай хаëллар ўтган? Террорчилар ҳужум қилди деган хаëл ўтганми¸ халқ норозилик қилиб чиқди деган хаëл ўтганми?

- Шу нарсани мен “халқ норозилиги бўлган” деб ўйлаганман. Менимча¸ шундай бўлган бўлса керак. “Андижонликлар шунақа қилган бўлса керак” деб эшитдим. Мактабларни ëпиб ташладилар. Мактабда ўқиганмизми биз ҳам у пайт.

Озодлик: Мактабда ўқирмидингиз у пайтда?

- Ҳа¸ дейди сирдарëлик суҳбатдошимиз.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG