Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:16

Мексика кўрфазига оқиб чиқаётган нефт жиловланди


British Petroleum ширкати ходимлари Мексика кўрфазидаги қувурдан оқиб чиқаётган нефтни тўхтатишга муваффақ бўлишган.

BP вакилига кўра, нефт сизиб чиқаётган денгиз тубидаги қувурга 1600 метрли яна бир қувурни улаб, нефтни йиғиб олиш бошланган.

Портлаш натижасида ёрилган қувурдан оқиб чиқаётган нефтни тўхтатиш борасидаги аввалги уринишлар бесамар бўлган эди.

20 апрел куни British Petroleum ширкати нефт қувурида портлаш рўй бериши оқибатида АҚШнинг Мексика кўрфазидаги қирғоқларини баҳайбат нефт доғлари қоплаган ва бунга Американинг яқин тарихидаги энг даҳшатли табиий офатларидан бири сифатида таъриф берилганди.
XS
SM
MD
LG