Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:15

Афғонистон шимолида учқич ҳалокатга учради


Афғонистон шимолида ҳалокатга учраган учқич бортида уч нафар британ фуқароси бўлган. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Аввалроқ Афғонистон расмийлари Қундуздан Кобулга парвоз қилаётган "Помир" авиаширкатига қарашли учқич Ҳиндиқуш тоғларида ҳалокатга учраганини билдирган эди.

Учқич бортида ҳаммаси бўлиб 38 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Учқич қулаган жойга қутқарувчилар бригадаси жўнатилди. Айни пайтда ҳодиса тафсилотлари ҳамда учқич ва унинг ичидаги йўловчилар тақдири ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
XS
SM
MD
LG