Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:19

Эронга қарши янги жазо чоралари муҳокама этилмоқда


Қўшма Штатлар Эронга қарши санкциялар кучайтирилишини назарда тутувчи резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг таъкидича, янги резолюция лойиҳаси Россия ва Хитой иштирокида тайёрланган ва у БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзолари тарафидан қўллаб-қувватланган.

- Эрон ядровий масалада халқаро келишувларни қўпол бузаётган бир пайтда биз БМТда бунга нисбатан кескин чоралар қабул қилинишига эришмоқчимиз, деди Ҳиллари Клинтон.

Уранни тўйинтиришдан воз кечмагани учун Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳаракатига тушган Ғарб давлатлари Туркия ва Бразилия воситачилигида эришилган Эроннинг ядровий дастурига оид янги битимни шубҳа остига олди.

Душанба куни Туркия ва Бразилия раҳбарлари иштирокида имзоланган бу битимга мувофиқ, Эрон келгуси бир ой ичида 1200 килограмм уранни Туркияга юборишга эвазига камроқ миқдорда бойтилган уранни тиббий мақсадларда ишлатиш учун олишга рози бўлган эди.

Туркия томони Эронга қарши санкция қўлланишига асос йўқ деб билдирди ва халқаро ҳамжамиятни янги битимни хавф остига қўймасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG