Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:08

Лаҳордаги ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди


Покистон расмийларига кўра, Лаҳор шаҳридаги касалхоналардан бирида қуролланган икки шахснинг ҳужуми оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлган.

Касалхона шифокрларларидан бири Жовид Акрам ҳужумчилар “тез ёрдам ва реанимация бўлимлари биноси олдида палапартиш ўт очди”, дея гапириб берди.

Воқеа гувоҳларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти полициячилар бўлган.

Лаҳор шаҳридаги Жиннаҳ касалхонасида ўтган жума куни Аҳмадий масжидида амалга оширилган ҳуружда жароҳатланганлар даволанмоқда.

Жума кунги ҳужумда 80 дан ошиқ одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG