Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:08

Толиблар Ўракзайдан сиқиб чиқарилгани айтилмоқда


Покистон армияси Афғонистон билан чегарадош Ўракзай минтақасида Толибон жангариларини мағлуб қилганини айтмоқда.

Покистон генерали Парвез Кайоний бу ҳақда эълон қилиш учун минтақага борди ва “минтақани террорчилардан тозалаш бўйича ҳарбий операция ўта профессионал даражада ўтказилган"ини таъкидлади.

Покистон ҳарбийлари Жанубий Вазиристонда ўтказилган амалиётлардан кейин Толибон жангариларининг кўпчилиги Ўракзайга қочиб кетганини айтаётган эди.

Покистон армияси Ўракзайдаги ҳарбий амалиётлар туфайли жойларини ташлаб кетган тинч аҳоли яқин фурсат ичида уйларига қайта олишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG