Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:33

Ўшда фавқулодда ҳолат жорий қилинди


Қирғизистон муваққат ҳукумати жумага ўтар кечаси Ўшда фавқулодда ҳолат эълон қилиб шаҳарга ҳарбий кучлар ва бронетехника киритди.

Бунга ёшлар гуруҳлари ўртасида тўқнашувлар юз бергани сабаб бўлди.

Айни пайтда муваққат ҳукумат Ўш, Ўзган ва Қорасувда соат 20:00дан 06:00гача комментдантлик соати жорий қилди.

Хабарларга кўра, ёшлардан иборат бўлган гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар юз берганидан сўнг улар ойналарини синдириб дўконларни талон-тарож қилган, кўчада турган енгил машиналарни ёқиб, уйларга ўт қўйган.

Шундан сўнг тартиб ўрнатиш мақсадида шаҳарга хавфсизлик кучлари киритилган.

Зўравонликларда мингга яқин одам қатнашгани айтилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги тартибсизлик келтириб чиқаришга алоқадорликда гумон қилинган беш нафар шахсни қўлга олди.
XS
SM
MD
LG