Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:52

Москвада КХШТ йиғини бўлиб ўтади


Москвада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) га аъзо давлат расмийлари Қирғизистондаги вазият юзасидан фавқулодда йиғин ўтказади.

КХШТнинг коллектив хавфсизлик кенгаши раҳбарларнинг учрашувида Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги вазиятни барқарорлаштириш йўллари ҳамда у ерга тинчликпарвар кучлар киритиш масаласи муҳокама қилинади.

Москвадаги учрашувда Қирғизистон муваққат ҳукумати вакилининг ҳам қатнашиши кутилмоқда.

КХШТга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир.
XS
SM
MD
LG