Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:58

Ўш мэри баррикадаларни олиб ташлашни талаб қилди


Ўш шаҳар мэри Мелисбек Мирзакматов шаҳарнинг айрим туманларида барпо қилинган баррикадаларни якшанба куни маҳаллий вақт 18-00га қадар олиб ташлаш тўғрисида топшириқ берди.

Бугун Ўшда журналистларга гапирган Мирзакматов “баррикадаларни олиб ташлаш учун икки кун муҳлат берилди, агар баррикадалар олиб ташланмаса биз куч ишлатиб кўчаларни тозалаб ташлаймиз”, дея таъкидлади.

- Биз ўзбекларга зиён етказишни истамаймиз, бироқ уларда қурол-аслаҳа бор ва улар қирғизларни гаровда ушлаб турибди, деди хусусан Ўш мэри. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда 400га яқин киши гаровда ушлаб турган бўлиши мумкин.

Бироқ Озодлик радиосига мурожаат қилган ўшлик ўзбеклар қўлларида ҳеч қандай қурол-аслаҳа йўқлиги, бундан ташқари ҳеч ким гаровда ушлаб турилмаëтганини айтмоқдалар.


XS
SM
MD
LG