Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:01

Блейк Бишкекда Ўтунбаева билан музокаралар ўтказди


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейк Қирғизистон ҳукуматини жанубдаги зўравонликлар туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлган қочқинларни ортга қайтариш учун барча шарт-шароит яратиб беришга чақирди.

Бугун Бишкекка сафар қилган Роберт Блейк Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева билан музокаралар ўтказди.

Блейк сўзларига кўра, Қирғизистон етакчилари жанубдаги зўравонликлар юзасидан пухта тергов ўтказишга ваъда берган.

- Муваққат ҳукумат вакиллари Қирғизистон жанубида яқинда рўй берган хунрезликлар юзасидан тергов ўтказиш ниятида эканликларини менга билдирдилар ва сўз бердилар. Бундай текширув ишончли халқаро ташкилот томонидан ўтказилиши лозим, деди АҚШ расмийси.

Роберт Блейк, шунингдек Қирғизистон жанубидаги вазиятни барқарорлаштириш ва қочқинларга ёрдам кўрсатиш мақсадида расмий Вашингтон Қирғизистон ҳукуматига 32 миллион доллар молиявий кўмак ажратишини билдирди.
XS
SM
MD
LG