Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:53

Салоҳиддинов топилган қурол унга тегишли эмаслигини айтди


Қирғизистон хавфсизлик кучлари мамлакат парламентининг собиқ депутати, Ўзбек миллий-маданий маркази раҳбари Жалолиддин Салоҳиддиновга қарашли офисдан қурол-яроғ топилганини маълум қилди.

Бу ҳақда Озодлик радиосига Ўш шаҳар комменданти Курсанбек Асанов билдирди. Унинг сўзларига кўра, қурол-аслаҳа “Ўшкрастекст” ишлаб чиқариш корхонаси идораларидан бирида топилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бироқ Озодликка интервю берган Жалолиддин Салоҳиддинов қурол-аслаҳа унинг идорасида хавфсизлик кучлари томонидан айталаб қолдириб кетилганини таъкидлаб, уларни фитнада айблади.

Айни пайтда Жалолободда ҳам республика Ўзбек миллий-маданий маркази аъзолари ва Билол масжиди имоми хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди. Жалолобод прокуратураси уларни вилоятда рўй берган этник тўқнашувларни уюштирганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG