Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:27

Обама ва Медведев Қирғизистондаги вазиятни муҳокама қилди


АҚШ ва Россия Қирғизистонга кўрсатиладиган гуманитар ёрдамни мувофиқлаштириб олишга келишиб олди.

Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обаманинг Россия президенти Дмитрий Медведев билан Вашингтонда ўтказган сўзлашувларидан сўнг маълум бўлди.

Президент Обама президент Медведевни "ишончли" ҳамкор, деб атади.

Президентлар Вашингтонда ўтказган сўзлашувларидан кейин ўтказилган қўшма матбуот анжуманида чиқиш қилдилар.

АҚШ президенти баъзи масалалар юзасидан, масалан, Грузия бўйича Вашингтон билан Москва қарашларида тафовут борлигини таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG