Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:14

Текебаев июл ойида истеъфога чиқади


Қирғизистон муваққат ҳукумат раиси ўринбосари Ўмурбек Текебаев 10 июл куни истеъфога чиқишини эълон қилди.

Бу ҳақда Ўмурбек Текебаев мамлакат Конституцияга янги ўзгартиришлар киритишни назарда тутган референдумда овоб бериб бўлгач маълум қилди.

Текебаевнинг билдиришича, у билан бирга Қирғизистон Ички ишлар вазири лавозимини вақтинча бажариб турган Болот Шер ҳам истеъфога чиқади.

Ўмурбек Текебаев, шунингдек яқинда мамлакат жанубида рўй берган қонли хунрезликлар юзасидан халқаро текширув ўтказиш чақириғи билан чиқди.

Қирғизистондаги референдумни 200га яқин хорижлик кузатувчи назорат қилмоқда. Ўш ва Жалолобод вилоятларида эса хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

XS
SM
MD
LG