Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:39

ЕХҲТ кузатувчилари Қирғизистон референдумини кузатмоқда


ЕХҲТнинг Демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Янеш Ленарчич ЕХҲТнинг 20дан ортиқ назоратчиси Қирғизистондаги референдумни кузатаётганини маълум қилди.

-25 нафар узоқ муддатли кузатувчиларимиз май ойидан буён Қирғизистонда фаолият юритиб келмоқдалар. Референдум куни биз кўпроқ халқаро кузатувчиларни жалб қилмоқчи эдик, бироқ хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар туфайли биз бундай қарордан воз кечдик.

Бироқ қисқа муддатли кузатувчиларни таклиф қилмаганимиз вазият ўта оғир деган ҳулосани келтириб чиқармаслиги лозим.

Таъкидлаганимдек, Қирғизистонда 25 нафар кузатувчимиз бор ва улар мамлакат бўйлаб очилган сайлов участкаларини назорат қилиб, кейинчалик ўз ҳулосаларини тақдим қиладилар,-деди Янеш Ленарчич.

XS
SM
MD
LG