Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:56

Қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари прокуратурага чақиртирилди



Қирғизистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Тўлейкан Исмаилова ва Азиза Абдурасуловалар 28 июн куни Ўш вилоят прокуратурасига сўроққа чақиртирилдилар.

Тўлейкан Исмаилованинг Озодликка айтишича, прокуратура ўзи ва Абдурасуловани ўтган ҳафтада Ўш яқинидаги Наримон қишлоғида ўтказилган зачистка чоғида ўлдирилганлар сони тўғрисида нотўғри информация тарқатганликда айбламоқда.

- Кимдир Наримонда 20 киши ўлдирилгани тўғрисида хабар тарқатган экан. Ўша куни эрталаб биз 2 кишининг ўлдирилгани тўғрисида хабар берган эдик. Кечга яқин тинч аҳолидан ўлдирилганлар 4 кишига етган, 37 ярадор касалхонага ётқизилган эди. Биз шу ҳақда хабар тарқатганмиз, деди Тўлейкан Исмаилова.

Ўш воқеалари давомида жабр чекканларнинг инсоний ҳуқуқларини миллатига қарамай ҳимоя қилиб келаётган Азиза Абдурасулова ва Тўлейкан Исмаиловалар 28 июн куни прокуратурада ўтказилган сўроқдан сўнг қўйиб юборилган.

XS
SM
MD
LG