Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:21

Либерман яқин орада мустақил Фаластин давлати тузилмайди, деган ишончда


Исроил ташқи ишлар вазири Авгидор Либерман келаси икки йил ичида мустақил Фаластин давлати ташкил этилмаслигини баён қилди.

Либерман Яқин Шарқ тинчлик жараёнига воситачилик қиладиган “Квартет”га кирувчи Россия, Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва БМТнинг 2012 йилгача бу борада келишув имзолаш чақирувларига ишора қилгани айтилмоқда.

Қуддусда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувдан кейин чиқиш қилган Либерман ўз баёнотини АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокараларидаги қийинчиликлар ва Фаластин ичидаги ихтилоф билан изоҳлади.

Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббос Либерманни халқаро ҳамжамиятнинг келишувга эришиш борасидаги уринишларига тўсқинлик қилаётганликда айблади.

Ғазо минтақасини назорат қилувчи Ҳамас жангари гуруҳи Либерманнинг сўзлари тинчлик келишуви ҳақидаги “саробга” ишонувчилар юзига туширилган “тарсаки”, дея атади.
XS
SM
MD
LG