Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:43

Рус жосусларининг бири Қибрисда йўқолди


Қўшма Штатлар ҳудудида Россия фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинаётган 11 кишидан бири Қибрисда бедарак кетди.

Қибрис полицияси Кристофер Роберт Метсос чоршанба куни Ларнака шаҳар полиция идорасига келиши кутилгани, бироқ келмаганини маълум қилди.

Душанба куни Қўшма Штатлар йиллар давомида Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб 10 киши ҳибсга олинганини эълон қилди. Жосуслар халқасига алоқадор яна бир киши Метсос сешанба куни Қибрисда қўлга олинган, бироқ АҚШга депортация қилиш бўйича суд даврига гаров пули эвазига очиққа чиқарилган эди.

Россия ва АҚШ жосусларга оид жанжал икки томонлама алоқаларни яхшилаш ҳаракатига путур етказмаслигини айтиб келмоқда.

Россия ташқи ишлар вазирлиги жосусликда айбланаётганларнинг баъзилари Россия фуқаролари эканини тан олди, бироқ уларнинг фаолияти АҚШ манфаатларига зиён етказмаганини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG