Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:53

Газпром Беларусга қарзи борлигини тан олди


Беларус расмийларига кўра, Россиянинг Газпром ширкати Европага транзит қилинадиган газ учун Минскка 32 миллион АҚШ долларига тенг қарзи борлигини тан олган.

Беларус бош вазирининг биринси ўринбосари Владимир Сямашка парламент олдида қилган чиқишида Белтрансгаз ва Газпром ширкатлари пайшанба куни газ транзити учун тўланадиган ҳаққа оид шартномага ўзгартишлар киритиш бўйича музокараларни бошлашини маълум қилди.

Беларус ўз ҳудуди орқали Россиянинг ҳар минг куб метр газини Европага транзит қилиш учун 1,88 АҚШ доллари тўланишини сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG