Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:13

Обама иммиграцион ислоҳотларни жадаллаштирмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама пайшанба куни қилган чиқишида АҚШнинг иммиграцион сиёсати соҳасидаги ислоҳотларин жадаллаштиришга чақирди.

- Иммиграцион тизим ишдан чиққан. Ва бу ҳеч ким учун сир эмас. Афсуски, бу соҳада олиб борилаётган ислоҳот сиёсий мақсадлар ва муайян манфаатлар ва Вашингтондагилар орасида кенг тарқалган бундай қийин ва нозик масалани ҳал этиш ёмон сиёсатдир қабилидаги кайфиятлар туфайли пайсалга солиб келинмоқда, деди президенти Обама Вашингтондаги Америка университетининг Халқаро муносабатлар куллиётида қилган чиқишида.

Обама АҚШ чегаралари ўнлаб йиллар давомида яхши қўриқланмай келаётгани ва бугунги кунда мамлакатда 11 миллионга яқин иммигрант рўйхатга олинмаганини таъкидлади.

Бу муаммони, Обамага кўра, “фақатгина тўсиқлар ва чегара путрули билан ҳал этиб бўлмайди.”

- Ҳукумат чегаралар хавфсизлиги бўйича олган масъулиятини адо этиши, нолегал иммигрантларни билиб туриб ишга олган фирмалар эса жавобгарликка тартилиши лозим, дея таъкидлади Оқ уй раҳбари.

Обама иммиграция тизимини ислоҳ қилишни ўзи учун устувор масала, деб белгилаган.
XS
SM
MD
LG