Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:01

Исроил Туркиядан кечирим сўрамоқчи эмас


Исроил Ғазога йўл олган "Озодлик" флотилияси кемаларидан бирининг ишғол қилингани учун Анкарадан кечирим сўрамоқчи эмас. Исроил ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман бу ҳақда душанба куни Ригага қилган сафари чоғида таъкидлади.

Либерманга кўра, Исроил кечирим сўраш учун ҳеч қандай айбли иш қилмаган.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли, агар Исроил Ғазога гуманитар ёрдам ортилган кемасига ҳужум учун кечирим сўрамаса ҳамда бу ҳаракатнинг адолатсиз эканини тан олмаса, Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни узиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди.

Тўққиз туркнинг ўлимига сабаб бўлган 31 май кунги ҳужум боис бугунга қадар Анқара Исроилдаги элчисини чақириб олган. Бундан ташқари, Исроил ҳарбий самолётлари учун ўз ҳаво йўлакларини ҳам беркитиб қўйган. Бу Исроил томони мазкур воқеа юзасидан халқаро тергов ўтказиш талабини рад этиб, кечирим сўрашни истамаганига жавобан амалга оширилди.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу бугун Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашди. Учрашув арафасида Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу тинчлик жараёни тикланиши тарафдори эканини билдирди.

Фаластин томони тинчлик музокараларини бошлашдан аввал Исроил ҳукумати Ғазода ўрнатган қамални бекор қилиши, босиб олинган Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун турар-жой бинолари қурилишини тўхтатиши лозимлигини таъкидлаб келмоқда.

- Биз Обама Ғазога ўрнатилган Исроилнинг қамалини бекор қилиш учун Нетаняҳуга босим ўтказишини хоҳлаймиз, деди Хамас вакили Сами Абу Зуҳри.
XS
SM
MD
LG