Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:52

Қирғизистондаги вазият Европа парламенти муҳокамасида


Страсбургда Европа парламенти депутатлари Қирғизистондаги вазиятни муҳокама этдилар. Европа кенгашининг Халқаро алоқалар ва хавфсизлик бўйича масъули Кэтрин Эштон ўз чиқишида ЕИ Қирғизистон муваққат ҳукуматини қўллаб-қувватлаган ҳолда¸ бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, демократик жараёнларни жадаллаштириш ишларига кўмакчи бўлади, деб айтди.

- Хусусан Қирғизистонда ўтказилиши кутилаётган парламент сайловларига тайёргарлик, демократик тизимларни кучайтириш ва миллатлараро ярашув жараёни ҳамда фуқаролик жамияти ташаббусларини қўллаб-қувватлашга бел боғлаганмиз¸ деди Эштон.

Қирғизистонда парламент сайловлари 10 октябр кунига белгиланган. Кэтрин Эштон Бишкек ҳукуматини сайловларини умумэътироф этилган халқаро меъёрлар асосида ўтказишга чақирди.

Ўтган ой Қирғизистон жанубида маҳаллий ўзбеклар ва қирғизлар орасида келиб чиққан этник зўравонликларда юзлаб одам ҳаётдан кўз юмди.

Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтинбоева мамлакат жанубида қирғиз ва ўзбек жамоалари орасида янги зўравонликлар хавфи ҳамон сақланиб қолаётганини билдирган ва мамлакатда рўй бериши мумкин янги тартибсизликлар олдини олиш учун Европа иттифоқидан мамлакат жанубига тинчликни сақлаш кучларини юборишини сўраган эди.

- Хавфсизлик ва бунда ЕИнинг иштироки масаласига келсак, биз бу борада БМТ ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан сўзлашувлар олиб боряпмиз, бошқа таклифлар, жумладан ЕХҲТнинг полиция кучларини ишга солиш таклифини ҳам ўрганиб чиқяпмиз¸ деди Европа кенгашининг Халқаро алоқалар ва хавфсизлик бўйича масъули Кэтрин Эштон.
XS
SM
MD
LG