Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:30

Россия десантчилари Кант базасидан олиб кетилди



Қирғизистондаги Кант ҳарбий базасини қўриқлашга жўнатилган Россия ҳаво-десант қисмлари 8 июл куни олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги Ҳаво-десант кучлари матбуот котиби Александр Чередник баëнот берди:

- Қирғизистон Республикасидаги вазиятнинг бирмунча барқарорлашганлиги сабабли Россиянинг Кант ҳарбий базасини қўриқлашга юборилган полковник Дмитрий Глушенков бошчилигидаги 31- махсус десант бригадаси жангчилари ортга қайтарилди. Учта ИЛ-76 учқичи ёрдамида 270 нафар десантчиларимиз доимий хизмат жойлари - Ульяновск шаҳрига етиб келди, деди Александр Чередник.

Россия десантчилари 13 июн куни Россия президенти Дмитрий Медведевнинг буйруғига биноан Қирғизистондаги вазият мураккаблашганлиги сабабли жўнатилган эди.

- Бугунги кунда Кант авиабазасида икки рота десант қисмлари ҳарбий объектларни қўриқлаш вазифасини давом эттирмоқда¸ деди Россия Мудофаа вазирлиги расмийси Александр Чередник.
XS
SM
MD
LG