Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:57

Божхоналар иттифоқи ўз бюджетини белгилади




Божхоналар иттифоқи комиссиясининг йиллик харажатлари 15 миллион АҚШ доллари миқдорида белгиланди.

Россия, Белaрус ва Қозоғистон ўртасида амал қила бошлаган Божxоналар иттифоқи комиссияси 2011 йилга режаланган харажатларини 461,58 млн рубл миқдорида белгилади, дея хабар қилади иттифоқ расмий сайти.

Жорий йилнинг 5 июл куни ЕВРАЗЕС кенгашида қабул қилинган қарорга кўра, барча харажатлар аъзо давлатлар ўртасида тақсимланадиган бўлди.

Бу тақсимотга кўра¸ иттифоқ ғазнасига Россия 263 миллион рубл, Беларус 99,24 миллион рубл, Қозоғистон эса 99,24 миллион рубл қўшиши лозим. Жами бюджетдан 221,6 миллион рубл Божхоналар иттифоқи ходимларининг маоши учун сарфланади.

Иттифоқи комиссияси – Божхоналар иттифоқи ташкилотнинг доимий амал қилувчи бошқарув органи ҳисобланади. Комиссия котибияти иттифоқ фаолияти масалаларига оид қарор лойиҳаларини ишлаб чиқади, ўзаро ҳамкорлик масалаларида мониторинг ишларини олиб боради.
XS
SM
MD
LG