Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:16

Алимбеков: жанубда вазият барқарорлашди


- Қирғизистон жанубидаги вазият барқарорлашмоқда, дея баёнот берди Ўш шаҳри коменданти Бақит Алимбеков.


Унинг сўзларига кўра, вазият барқарорлашган бўлса-да, бир қатор масалалар, жумладан маҳаллий аҳоли уйларини қайта тиклаш учун маблағ ажратиш масаласи ҳануз ўз ечимини топганича йўқ.


Комендантнинг билдиришича, ўтган ҳафта давомида вилоят ҳудудида 260 шахс жасади топилган. Ўнлаб одам ҳануз бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.


Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида рўй берган қонли тўқнашувлар оқибатида 300дан ортиқ киши нобуд бўлган, 2000 дан ортиқ киши тан жароҳати олган.


Бироқ мустақил манбалар, ўтган ой рўй берган хунрезликлар қурбонлари сони 2000 дан ортиқ бўлганини билдирмоқдалар.

Айни пайтда Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Азимбек Бекназаров Россия нашрларига берган интервюси чоғида Қирғизистон жанубида рўй берган қонли тўқнашувларда ўзбек жамоатчилиги етакчиси Ботиржон Қодировни айблади. Бундан ташқари, Бекназаровнинг билдиришича, Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида рўй берган тўқнашувларда камида 900 киши нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG