Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:44

Франция парламенти исломий ниқобни тақиқламоқчи


Франция парламенти бугун жамоатчилик жойларда ниқоб ëхуд бурқада юришни тақиқловчи қонун лойиҳасини овозга қўяди.


Қонун тарафдорларининг билдиришича, бурқа ёки юзни бутунлай ёпиб қўювчи ниқоб Франциянинг дунёвийлик тамойилларига мутлоқ зид ва хавфсизликка таҳдиддир.


Ушбу қонунга қарши чиқаётганлар ҳам йўқ эмас ва улар фикрича¸ инсон ҳуқуқларини пой-мол қиладиган бу лойиҳа мамлакат конституциясига мутлоқ зиддир.


Агар қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқуллангудек бўлса, Франция кўчаларида бурқада юрган муслималар 150 евро жаримага тортилиши мумкин.


Сўнгги хисоб-китобларга кўра, ҳозирги кунда Францияда 5 миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади. Бироқ расмийларнинг билдиришича, Францияда истиқомат қилувчи муслималардан жуда кам қисми, тахминан 2000 а яқини бурқа ёки ниқоб тақиб юради.

ЕИ нинг яна бир аъзоси Белгия ҳукумати ҳам жамоатчилик жойларида бурқани тақиқламоқчи.

XS
SM
MD
LG