Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:59

Ярославлда мигрантларга экскурсиялар уюштирилади


Ярославл вилоятида Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа ўлкалардан келган муҳожирлар учун мўлжалланган маданий-оқартув тадбирлари жорий этилади. Куни кеча бўлиб ўтган ижодий лойиҳалар танловида “Халқлар бирлиги- маданиятлар бирлиги” номи остидаги Наталья Прохорованинг лойиҳаси ғолиб деб топилди.

Тадбирнинг асосий мақсади- меҳнат қилгани келаётган муҳожирлар Ярославлнинг қадимий обидалари ва тарихий жойларига экскурсиялар уюштириш, рус тилидан сабоқ бериш ҳамда маҳаллий одат-анъаналар билан меҳнат муҳожирларини яқиндан таништириш.

Танловдаги ғолиб лойиҳаларга 900 минг рубл маблағни шахсан Ярославл вилояти губернатори Сергей Вахруков топширди.

XS
SM
MD
LG