Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:17

Россия Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатади


Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли 179-қутқарув марказининг инсонпарварлик ёрдами юкланган автомобил колоннасини Қирғизистонга жўнатилмоқда.

Россия ФВВ сайтидаги маълумотга кўра, 12 оғир юк машинаси ва 2 енгил машиналардан иборат автоколонна 23 июл куни Москванинг Ногинск шаҳридан йўлга чиқади.

Фавқулодда вазирлик машиналари ёрдамида июн хунрезлиги оқибатида талафот кўрган Қирғизистоннинг жанубига 310-та кўп ўринли палатка, 20 минг кўрпа-тўшак, 50 тонна писта ёғи, 5 тонна кир ювиш воситаси ва 32 та электростанция жўнатиш режалаштирилган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, Қирғизистонга автомобил ва темир йўл транспорти орқали жами 480 тонна инсонпарварлик ёрдами жунатиш кўзда тутилган. Бу ёрдамдан 93 тоннаси авиация ёрдамида аллақачон етказилганлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG